Давлат хизматида кадрларни танлаш ва рағбатлантиришнинг адолатли тизими шакллантирилади – ҚР ДХИА раиси
«Агентлик Давлат раҳбари томонидан жорий йил 11 январда бўлиб ўтган Парламент Мажилиси йиғилишида белгилаб берилган стратегик вазифалар ижроси юзасидан иш олиб борди. Давлат аппаратини янада профессионаллаштириш агентлик фаолиятининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда. Танлов тизимини такомиллаштириш ва давлат хизматидан «чиқиш» тартибини соддалаштириш ишлари давом этмоқда. Давлат хизматига кадрларни танлаш ва кўтаришда меритократия тамойилларига асосланган очиқ, энг муҳими, адолатли тизим яратиш муҳим вазифадир», — деди Дархан Жазиқбаев агентликнинг биринчи ярим йиллик якунига бағишланган йиғилишида.
Агентлик матбуот хизмати хабарига кўра, давлат аппарати сифатини ошириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида халқаро тажрибани ўрганиш асосида маъмурий давлат хизматига танлаш воситаларини ишлаб чиқиш чоралари кўрилмоқда. Шундай қилиб, рақамли ва матнли саводхонлик тести, малакали суҳбатлар, иншо ёзиш ва профил тестини ўз ичига олган янги ёндашувлар кўриб чиқилади. Шу билан бирга, танлов жараёнининг шаффофлиги ва мижозга йўналтирилганлиги тўлиқ рақамлаштириш орқали таъминланади.
«Айрим лавозимлар учун давлат хизматига кириш тартибини соддалаштириш кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, давлат хизматидан «чиқиш» тартиби оптималлаштирилади. Тегишли қонун лойиҳаси Парламентга киритилди. Давлат ташаббуслари ва соҳавий лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида давлат органларига махсус билимга эга мутахассисларни жалб қилиш учун шартнома асосида ишлайдиган ходимларни ёллаш имконияти берилади», — дейилади агентлик хабарида.
Фото: Давлат хизмати ишлари агентлиги
Муаллиф: Марлан Жиембай