Давлат бюджети даромадлари 24 фоизга ошди – Алихан Смаилов
Алихан Смаилов таъкидлаганидек, барча асосий йўналишларда ижобий динамика кузатиляпти: қурилишда - 16 фоизга, савдода - 12 фоизга, транспорт соҳасида - 8 фоизга, ишлаб чиқариш саноатида - 5,4 фоизга ўсиш қайд этилди.
«Уч ой давомида асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 16 фоизга, давлат бюджети даромадлари эса 24 фоизга ошди. Бу жорий йилги республика бюджетини аниқлаштиришда ижтимоий тўловлар, соғлиқни сақлаш, таълим, иқтисодиётнинг реал сектори ва инфратузилмани ривожлантиришга қўшимча 2,2 триллион тенге йўналтириш имконини берди», - дея қўшимча қилди Бош вазир Алихан Смаилов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Астана шаҳрида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалаларига бағишланган йиғилиш бошлангани ҳақида хабар берилганди.
Муаллиф: Арайлим Мурат