Дастан Сатпаев Қозоғистоннинг энг қиммат футболчисига айланди
ASTANA. Kazinform — Қозоғистоннинг энг қиммат футболчиси Дастан Сатпаевнинг трансфер қиймати Англиянинг «Челси» жамоасига ўтиш арафасида яна ошди.
Transfermarkt Қозоғистон миллий терма жамоаси ва Алматининг "Қайрат" жамоасининг собиқ ҳужумчисининг нархини яна 500 минг еврога оширди. Энди унинг баҳоси 3,5 миллион еврога тенг. Бу - Қозоғистон Премьер-лигаси футболчилари орасидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Шунингдек, Сатпаевнинг трансфер қиймати ошиши билан у аргентиналик футбол статистикаси мутахассиси Карлос Арасаки версияси бўйича жаҳоннинг энг иқтидорли ёш тўпурарлари орасида илк ўнликдан жой олди. Қозоғистонлик форвард 20 ёшгача бўлган футболчилар орасида тўққизинчи ўринни эгаллаб турибди. У 17 ёшидаёқ 25 та гол уришга муваффақ бўлган.
Ушбу рўйхатни Испаниянинг «Барселона» клуби ёш юлдузи Ламин Ямаль 56 та гол билан бошқариб турибди. Ундан кейинги ўринларда ҳар бири 40 тадан гол урган бразилиялик Эстевао ва Эндрик жойлашган.