12:28, 16 Сентябрь 2022 | GMT +6
Дам олиш кунларида Қозоғистон жанубида 35 даражагача иссиқ бўлади
NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 17- 19 сентябр кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform.
Дам олиш кунларида Қозоғистоннинг аксарият ҳудудлари атмосфера фронтал қисмлари таъсирида бўлади. Натижада беқарор об-ҳаво кузатилади. Кечаси мамлакат жануби-шарқининг тоғли ҳудудларида момақалдироқ бўлиб, ёмғир ёғади, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда.
Мамлакатнинг шимоли, маркази ва шарқи ҳали ҳам шимоли-ғарбий антициклон таъсирида қолади, шу сабабли бу ерда ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлади, кечаси эса 5 даражагача совуқ бўлади.
Кундузги ҳароратга келсак, республика бўйлаб термометрлар босқичма-босқич 20-30 даражагача, мамлакат жанубида 35 даражагача, фақат шимоли-шарқ, шарқ ва республика марказида 15-25 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.