Дам олиш кунлари пойтахтда қишлоқ хўжалиги ярмаркаси бўлиб ўтади
ASTANA. Kazinform – Пойтахтда 13 ва 14 июнь кунлари навбатдаги шаҳар қишлоқ хўжалиги ярмаркаси бўлиб ўтади, деб хабар беради Астана ҳокимлиги расмий сайти.
Ярмаркада Қозоғистоннинг турли ҳудудларидан келган маҳаллий фермерлар ва ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари намойиш этилади. Шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари сабзавот ва мевалар, гўшт, ун ва сут маҳсулотлари, қандолат маҳсулотлари, табиий шарбатлар, мураббо ва джемлар ҳамда бошқа товарларни сотиб олишлари мумкин.
Тадбир 13 ва 14 июнь кунлари соат 10:00 дан 19:00 гача Keryen Joly савдо марказида бўлиб ўтади.
Меҳмонларга қулайлик яратиш мақсадида энг яқин автобус бекатидан ярмаркага 7, 11, 39, 41, 45, 53, 59, 81, 307, 317-автобуслар қатнайди.