11:55, 27 Ноябрь 2020 | GMT +5
Дам олиш кунлари Қозоғистонда қорли бўрон ва кучли қор ёғиши кутилади
NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 28-30 ноябрь кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Ноябрь ойи охирида Қозоғистоннинг аксарият қисми жанубий циклон таъсирида бўлади.
У ўзи билан қор олиб келади, баъзи жойларда кучли қор ёғади. Шунингдек, муз қотиши ва қор бўронлари бўлади. Шамол кучайиши кутилмоқда.
Бироқ, даврнинг ўрталаридан бошлаб катта антициклон об-ҳавони шакллантира бошлайди. Натижада, қор ёғиши тўхтайди ва ҳаво ҳарорати пасаяди.