Дам олиш кунлари Қозоғистонда кескин совуқ ва ёғингарчилик кутилмоқда

ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида 29 апрел – 1 май кунлари Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан беқарор об-ҳаво кузатилади –кечаси шимолда, марказда момақалдироқ бўлиб, ёмғир ёғади. Шарқда - ёмғир ва қор шаклида ёғингарчилик кўзатилади. Жануби-шарқнинг тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан кучли ёмғир ва дўл ёғиши мумкин, дея хабар беради Kazinform Қазгидрометга таяниб.

Дам олиш кунлари Қозоғистонда кескин совуқ ва ёғингарчилик кутилмоқда

Республика бўйлаб шамол кучайиши, туман тушиши, жанубий ҳудудларда эса чанг бўронлари кутилмоқда.

Шимол, шимоли-ғарбий, марказда кечаси 1-7 даража совуқ, шарқда 1-10 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда.