Дам олиш кунлари қор ёғади – Синоптиклар

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Синоптиклар 3-5 октябрь кунлари Қозоғистонда қандай об-ҳаво кутилаётгани ҳақида маълумот берди, деб хабар беради Kazinform.

«Қазгидромет» РДК маълумотларига кўра, якшанба куни - шимоли-ғарбий, шимоли ва кейинги ҳафтанинг бошидан бошлаб Қозоғистоннинг маркази ва шарқи циклон таъсири остида бўлади.

Ушбу циклоннинг маркази Таймир ярим ороли устида жойлашган бўлиб, ёмғирларни қорга айлантиради. Мамлакатнинг қолган қисми Баренцев денгизи минтақаларидан келиб чиққан антициклон таъсири остида бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Бутун республика бўйлаб ҳаво ҳарорати аста пасаяди, баъзи жойларда туман тушиши, шамол кучайиши, шимолда, марказда ва шарқда музлаш, қор ёғиши кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар
telegram