14:55, 21 Июль 2021 | GMT +5
COVID-19: Ўзбекистонда антирекорд янгиланди
TASHKENT. UzA-Kazinform - Ўзбекистонда 698 кишига коронавирус ва 478 кишига пневмония ташхиси қўйилган. Бу антирекорднинг янгиланиши, деб хабар беради Kazinform UzAга асосланиб.
«2021 йил 20 июл ҳолатига кўра, Ўзбекистонда қайд этилган коронавирус инфекциялари сони 121 329 тага (+698) етди», - дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
Мамлакатда коронавирус инфекциясини юқтириш даражаси ошиши билан бир қаторда, пневмония билан касалланиш кўпаймоқда. 19 июл куни 465 кишига КВИ белгилари бор пневмония ташхиси қўйилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, кеча 495 киши касалликдан тузалган ва 4 киши вафот этган.
Бугунги кунда мамлакатда соғайганларнинг умумий сони 116 009 кишига етди, 810 киши вафот этди.