09:16, 22 Декабрь 2021 | GMT +5
COVID-19: Қозоғистонда коронавирус юқтирган 273 кишининг аҳволи оғир
NUR-SULTAN. Kazinform – 22 декабр ҳолатига кўра, Қозоғистонда 18 852 киши коронавирус инфекциясидан даволанмоқда, деб хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Telegram-каналига таяниб.
«22 декабр ҳолатига кўра, республика бўйича 18 852 киши коронавирус инфекциясидан (-16 365+ ва 2 487 КВИ-) даволанмоқда, шундан 3 207 нафари шифохоналарда, 15 645 нафари амбулатор шароитда даволанмоқда.
КВИ+, КВИ билан касалланган беморларнинг 273 нафари оғир аҳволда, 72 нафари ўта оғир аҳволда, 61 киши нафас олиш аппаратига уланган», - дейилади хабарда.