COVID-19: Европа Иттифоқи аҳолисининг ярмидан кўпи эмланиб бўлди
«Европа Иттифоқида катталарнинг ярмидан кўпи COVID-19 вакцинасининг камида битта дозасини олган. Ва 100 миллион европалик тўлиқ эмланган (икки дозани олган)», - деб ёзди У.Ляйен ижтимоий тармоқда.
«Биз келгуси ойга қадар Европа Иттифоқидаги катталарнинг 70 фоизида эмлаш учун етарли дозага эга бўлишини таъминлаш мақсадимизга эришмоқдамиз», - деди Европа Иттифоқи раҳбари.
Чоршанба куни Европа Парламенти Европа Иттифоқининг «ковид сертификатлари» тўғрисида келишиб олди. Ушбу ҳужжатлар коронавирусга қарши эмлашни, манфий ПЗР тестини ёки COVID-19дан тикланганидан кейин иммунитет мавжудлигини тасдиқлайди.
Рақамли эмлаш сертификатининг асосий мақсади Европа Иттифоқининг барча мамлакатлари аҳолисини пандемия шароитида Иттифоқ доирасида эркин ҳаракатланишини таъминлашдир.
Муаллиф: Арнур Рахимбеков