16:45, 21 Ноябрь 2023 | GMT +5
Чипс ва газланган ичимликларнинг мияга зарари аниқланди
Сода ва чипслардан ташқари, энергетик ичимликлар, ёғли ва шўр газаклар, бургерлар ва бошқа турдаги фастфудлар шундай маҳсулотлар тоифасига киради. Одатда, бундай маҳсулотлар эмульсификаторлар ва бошқа кимёвий қўшимчалар ёрдамида саноат шароитида ишлаб чиқарилади.
Олимлар тахминан 50 ёшли 152 кишини текшириб кўрди. Улардан 89 нафари ортиқча вазнга эга. Тажриба иштирокчилари магнит-резонанс томография (МРТ) ва яллиғланиш биомаркерларини лаборатория текширувидан ўтказдилар. Улар, шунингдек, қайси таомларни истеъмол қилишни афзал кўришлари ҳақида сўровномаларни тўлдирган.
Маълум бўлишича, зарарли озиқ-овқатларни кўп истеъмол қилганлар миясида ўзгаришлар аниқланган.