Чимкентлик полициячи аралаш яккакураш бўйича Осиё чемпиони бўлди

SHYMKENT. Kazinform - Чимкент полицияси ходими Қимбат Ахмет аралаш яккакураш бўйича ​​Осиё чемпионатида ғолиб чиқди, деб хабар беради Kazinform Polisia.kz сайтига таяниб.
None

25 октябрдан 2 ноябрга қадар Душанбе шаҳрида аралаш яккакурашлар бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мусобақада Осиёнинг 22 давлатидан 500 нафарга яқин спортчи ғолиблик учун куч синашмоқда. Қозоғистон шарафини ҳимоя қилиш учун энг яхши 37 нафар спортчи йўл олган.

Чимкент шаҳар ИИБ тезкор гуруҳи инспектори Қимбат Аҳмет 47 килограмм вазн тоифасида Осиё чемпиони унвонига сазовор бўлди.

Фото: t.me/POLICE_of_KZ

Сўнгги хабарлар