13:47, 05 Октябрь 2023 | GMT +5
Қидирувдаги Ўзбекистон фуқароси Чимкентда қўлга олинди
32 ёшли Ўзбекистон фуқароси жорий йилнинг июль ойида қўшни давлат ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан йирик ўғирлик содир этгани учун халқаро қидирувга берилган эди, дея хабар беради Kazinform Polisia.kzга таяниб.
У шаҳар ички ишлар департаменти экстремизмга қарши кураш бўлими ходимлари томонидан қўлга олинган.
- Деструктив диний оқим тарафдори Қозоғистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтмасдан яшаб юрган. Ҳозирда у ҳибсда, - дейилади полиция хабарида.
Ҳозирда қўлга олинган шахсни Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилиш ишлари олиб борилмоқда.