08:43, 06 Март 2024 | GMT +5
Чимкентда кўп болали оналарга 5 БҲМ миқдорида бир марталик моддий ёрдам берилади
ŞYMKENT. Кazinform – 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан «Алтын алқа» ва «Күміс алқа» (олтин ва кумуш медаль маъносида) эгаларига 18 460 тенгедан тўланади.

“2019 йилдан бошлаб шаҳар маслиҳати қарори асосида Бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўлими томонидан «Алтын алқа» ва «Күміс алқа» кўкрак нишонлари эгаларига ҳар йили бир марталик ижтимоий тўлов тўланади”, — дейилади Чимкент шаҳар ҳокими матбуот хизмати хабарида.
Айни пайтда Чимкент шаҳрида 64 минг 134 нафар кўп болали она, жумладан, 12 минг 608 нафар «Алтын алқа», «Күміс алқа» соҳибалари бор.
Ушбу тоифадаги оналарга маҳаллий бюджетдан бир марталик тўлов 5 БҲМ, яъни 18 460 тенге миқдорида тўланади.