Чимкент ҳайвонот боғида 20 йил ичида биринчи марта кенгуру туғилди

CHIMKENT. Kazinform - Чимкент ҳайвонот боғида 20 йил ичида илк мартоба шарқий кулранг кенгуру дунёга келди. Бу тур ҳайвонот боғи коллекциясида 2023 йил ёзида, Боку ва Мерси номли бир жуфт кулранг кенгуру олиб келинганида пайдо бўлган, деб хабар беради Kazinform.

кенгуру
Фото: зоопарк Шымкента

Кенгуру 2024 йил февраль ойининг охирида туғилган, бироқ март ойида, у биринчи марта онасининг халтасидан бошини чиқариб олганида кўрилган. Жинс ҳали аниқланмаган, ҳайвонот боғи кейинчалик ном бериш бўйича таклифларни қабул қилади.

кенгуру зоопарк
Фото: зоопарк Шымкента

Маълумки, янги туғилган кенгурулар туғилгандан сўнг, олти ойгача онасининг халтасида қолади ва шу зайлда ўсиш ва ривожланишда давом этади.

кенгуру
Фото: зоопарк Шымкента

Ҳайвонот боғидан маълум қилишларича, янги туғилган кенгурунинг аҳволи яхши, у ҳар куни биолог ва ветеринарлар томонидан назорат қилиб бориляпти. Кичкина кенгуру кўп вақтини онасининг халтасида ўтказар экан, эрталаб ва кечқурун яширинган жойини тарк эта бошлайди.

кенгуру
Фото: зоопарк Шымкента
кенгуру
Фото: зоопарк Шымкента
Сўнгги хабарлар