Черногория президенти Яков Милатович Қозоғистонга расмий ташриф буюради
ASTANA. Kazinform — 18-20 июнь кунлари Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Черногория Президенти Яков Милатович Қозоғистонга расмий ташриф буюради, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
“19 июнда томонлар юқори даражадаги музокаралар ўтказадилар ва сиёсий мулоқотни, шунингдек, савдо-иқтисодий, инвестиция ва маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қиладилар”, — дейилади хабарда.