Чемпионлар лигаси: «Бенфика» ва «Челси» чорак финалга чиқди

None
ASTANA. Kazinform – UEFA Чемпионлар лигасининг 1/4 финалига чиққан дастлабки икки жамоа аниқланди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Португалиянинг «Бенфика» ва Англиянинг «Челси» жамоаларида шундай имконият бор эди.

7 мартдан 8 мартга ўтар кечаси бўлиб ўтган икки ўйиннинг бирида Португалиянинг «Бенфика» ва Белгиянинг «Брюгге» жамоалари тўқнаш келишди.

Ўйин давомида Португалия клуби 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

15 февраль куни икки жамоа ўртасидаги илк учрашувда португалиялик футболчилар 2:0 ҳисобида зафар қучганди.

Шунингдек, яна бир учрашувда Англиянинг «Челси» жамоаси ўз майдонида Германиянинг «Боруссия Дортмунд» клубини қабул қилди. Дастлабки баҳсда немис клуби 1:0 ҳисобида зафар қучганди.

Бугун инглиз клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди 8 мартдан 9 мартга ўтар кечаси «Тоттенхэм Хотспурс» (Англия) ва «Милан» (Италия), «Бавария» (Германия) ва «Пари Сен-Жермен» (Франция) яна иккита йўлланмани қўлга киритиш учун ҳаракат қилишади.

14 март куни «Порту» (Португалия) ва «Интер» (Италия), «Манчестер Сити» (Англия) ва «РБ Лейпциг» (Германия), 15 март куни «Наполи» (Италия) ва «Айнтрахт» (Германия), «Реал Мадрид» (Испания) ва «Ливерпуль» (Англия) ўйнайди.

Фото: GUALTER FATIA/GETTY IMAGES

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар
telegram