Чехияда кучли бўрондан 300 га яқин одам жароҳатланди
Қутқарувчилар жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатмоқда ва вайроналар остида одамларни қидирмоқда.
Зарар кўрган ҳудудларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.
«267-322 км / соат тезликда эсган кучли шамол Чехиянинг Годонин шаҳрининг бир қисмини ва яқин атрофдаги қишлоқлар - Лужице, Грушки, Моравска, Нова Вес ва Микулчиценни вайрон қилди. Афсуски, биз қурбонлар борлигини тасдиқлаймиз, аммо аниқ рақамни айта олмайман», деди тез ёрдам хизмати вакили Гедвик Кропачков журналистларга.
Чехия Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, 300 га яқин одам жароҳат олган.
Онлайн хабарларга кўра, баъзи қишлоқ уйларининг томлари учиб кетган, шамол машиналарни ағдариб, дарахтларни қўпориб ташлаган. Бинолар устига 10 см дўл ёққан.
Чехияда жами 120 минг уй электрсиз қолди.