«Буюк дашт ўқитувчиси»: Ватандошлар ўртасидаги халқаро мусобақа якунланди
Қозоқ халқининг буюк сиймоси, атоқли ўқитувчиси Ибрай Алтинсарин таваллудининг 180 йиллигига бағишлаб «Ватандошлар жамғармаси» томонидан ўтказилган «Буюк дашт ўқитувчиси» халқаро танлови ғолиблари аниқланди.
Танлов талабларидан келиб чиққан ҳолда, Ибрай Алтинсарин шеърларидан ёддан ўқилган видеороликлар қабул қилинди ва ҳакамлар ҳайъати томонидан саралаб олинди.
Танловга 10 дан ортиқ яқин ва узоқ давлатдан ўз тарихий ватани Қозоғистонга қайтган ўқувчилардан 150 дан ортиқ аризалар келиб тушди. Улардан 3 нафари энг яхши деб топилди.
Биринчи ўринни Арай Муқарапқизи (Мўғулистон), иккинчи ўринни Бекзат Жумабекова (Ўзбекистон), учинчи ўринни Умид Нури (Афғонистондан қайтган ватандош) эгаллади.
Ғолиблар 2022 йил ёзида пойтахт – Нур-Султан шаҳридаги Назарбоев интеллектуал мактабининг ёзги оромгоҳига бепул йўлланма берилади.
«Шунингдек, халқимиз улуғ сиймосининг тантанали очилиш маросимида фаол иштирок этган барча танлов иштирокчиларига самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз. Биз энг яхши ўқувчилар ва ёш болаларни тарбиялаган иқтидорли ўқитувчилардан миннатдормиз», - дейилади «Ватандошлар» жамғармаси хабарида.