Буюк Британияда биринчи марта бачадонни алмаштириш операцияси муваффақиятли амалга оширилди

ASTANА. Кazinform – Буюк Британияда биринчи бачадон трансплантацияси муваффақиятли амалга оширилди. Беморнинг синглиси донор эди. Иккала аёлнинг аҳволи яхши, дея хабар беради Кazinform BBCга таяниб.
None
Фото: WOMB TRANSPLANT UK/PA

Операция бир ҳафта олдин амалга оширилган, бироқ опа-сингилларнинг аҳволи бироз яхшиланганидан кейингина эълон қилинган.

Жарроҳларнинг сўзларига кўра, иккита муваффақиятли операциядан сўнг иккаласи ҳам бахтиёрдирлар.

Операция Оксфорддаги шифохонада тўққиз соатдан кўпроқ давом этди.

Иккала аёл ҳам исмини айтмасликни сўрашди. Каттаси 40 ёшда, икки фарзанди бор ва бошқа фарзанд кўрмасликка қарор қилган.

Кичик синглиси Майер-Рокитанский-Кастер-Хаузер (MRKH) синдроми билан туғилган. Унга чалинганларда бачадон ривожланмайди ёки умуман йўқ. Унинг асосий белгиси - ўсмир қизларда ҳайз кўришнинг йўқлиги. Касалликка дунёда ҳар 5 минг аёлдан бири чалинади.

Илгари бундай беморларнинг фарзандлари фақат суррогат оналар ёрдамида бўлган. Трансплантация ёрдамида улар энди ҳомиладор бўлишлари мумкин, аммо табиий равишда эмас, балки фақат сезарен билан.

Буюк Британиядаги яна бир аёлга кузда бошқа аёлнинг бачадонини кўчириб ўтказиш режалаштирилган.

Яна бир қанча беморлар ўз навбатини кутмоқда.

Сўнгги хабарлар