Буюк Британия ва Маврикий Чагос архипелагида сезиларли ютуқларга эришди

LONDON. Kazinform - Буюк Британия ва Маврикий вакиллари Чагос архипелагининг келажаги бўйича музокаралар ўтказди, деб хабар беради Кazinform агентлиги мухбири.

Чагос архипелаги
Фото: alamy.com

— Муҳим ютуқларга эришилди ва ҳар икки томон манфаатларига жавоб берадиган келишувга эришиш мақсадида муҳокамалар давом этмоқда, — дейилади Маврикий ва Буюк Британиянинг қўшма баёнотида.

Томонлар Маврикийнинг Чагос архипелаги устидан суверенитетини кўзда тутувчи, Диего Гарсиядаги ҳарбий базанинг узоқ муддатли, хавфсиз ва самарали ишлашини таъминлайдиган келишувни тузиш тарафдори эканликларини тасдиқладилар.

2024 йил октябрь ойи бошида, кўп йиллик тортишувлардан сўнг Буюк Британия Ҳинд океанидаги Чагос архипелаги устидан суверенитетни Маврикийга беришга рози бўлгани эълон қилинди.

Музокаралардаги асосий масала архипелагдаги энг йирик орол – АҚШ ва Буюк Британиянинг қўшма ҳарбий базаси жойлашган Диего Гарсиянинг тақдири бўлди. Уни яратиш учун 1968-1973 йилларда Буюк Британия 1400-1700 кишидан иборат маҳаллий аҳолини мажбуран кўчирди. Кейинчалик Британия томони уларни чиқариб юборгани учун узр сўради ва учта товон тўлади, энг охиргиси 2016 йилда бўлиб ўтган.

Дастлабки келишувларга кўра, Маврикий архипелаг, жумладан, Диего Гарсия ороли устидан суверенитетга эга бўлади. Бироқ Британия молиявий инъексиялар эвазига 99 йиллик ижара асосида оролдаги ҳарбий база устидан назоратни сақлаб қолади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия Чагос оролларини кўп йиллик тортишувлардан сўнг Маврикийга бергани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар