Буюк Британия Шарқий Европадаги машғулотларда қатнашиш учун 8000 дан ортиқ аскарини юборади

«Exercise Hedgehog» ҳарбий машғулотлари май ойида бошланади ва Британия қўшинларининг Эстония-Латвия чегарасида ҳаракатланиши ҳамда НАТОнинг 18 000 аскари, жумладан, Буюк Британия бошчилигидаги минтақадаги НАТО гуруҳининг бир қисми бўлган Франция, Дания қўшинлари ҳаракатланишини ўз ичига олади.
Gov.uk ҳукумат сайти хабарига кўра, машғулотларда 72 та Challanger-2 танки, 12 та АС90 русумли артиллерия аппарати ва 120 та Warrior зирҳли жанговар техникаси иштирок этади.
Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллес Европа хавфсизлиги ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ эканини қайд этди.
«Ушбу машғулотларда бизнинг қўшинларимиз Совуқ Урушдан кейинги энг йирик қўшма жойлаштиришлардан бирида НАТО иттифоқчилари ва ҳамкорлари ҳамда Бирлашган Экспедиция Кучлари билан бирлашадилар. Европа бўйлаб ҳаракат қилаётган Британия армияси бизнинг имкониятларимиз ва умумий қадриятларимизни бирлаштириб, тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга ҳисса қўшиб, шерикларимиз ёнида бўлади», - дейилади Буюк Британия Мудофаа вазири баёнотида.
Муаллиф: Арнур Раҳимбеков