Буюк Британия энг ёмон грипп мавсумини бошдан кечирмоқда

None
LONDON. Kazinform - Буюк Британия сўнгги ўн йил ичида қайд этилган энг оғир грипп мавсумини бошдан кечирмоқда. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот бўйича давлат котиби Стив Барклай маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Грипп - бу мавсумни қийинлаштирди. Биз охирги йилларда кузатилмаган грипп мавсумини бошдан кечирдик. Ўтган йили шу вақтда грипп билан касалхонага ётқизилганлар сони 50 нафарни ташкил этган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 5100 нафардан ошди. Грипп эрта ва тез бошланди ва ноябрдан декабргача етти баравар кўпайди», - деди Стив Барклай британ парламентида сўзлаган нутқида.

Унинг сўзларига кўра, грипп эпидемияси коронавирус ва А гуруҳи скарлатина ва стрептококк каби бошқа инфекциялар билан бирга кетмоқда.

«Грипп масаласи ковид ўрнини эгаллади. 9 мингдан ортиқ одам коронавирус юқтирган ва шифохоналарга ётқизилган. А гуруҳидаги скарлатина ва стрептококкларнинг кўпайиши тез ёрдам хизматларига қўшимча юк бўлди», - деди Британия Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари.

Муаллиф: Тимур Дюсекеев

Фото: AP


Сўнгги хабарлар