Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида камончи Қанат Қасимхан иккинчи бронза медалини қўлга киритди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонлик камончи Қанат Қасимхан анъанавий камондан отиш бўйича “Қалқон” нишонида бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.
Кеча Қанат Қасимхан камондан отиш бўйича “Пута” услубидаги анъанавий мусобақада бронза медалини қўлга киритди.
“Қалқон” йўналиши бўйича мусобақаларга эркаклар ўртасида 60 метрдан, аёллар ўртасида 50 метрдан отиш киради. Ушбу мусобақаларда жами 33 давлатдан 180 нафар спортчи иштирок этяпти. Қозоғистондан 10 нафар энг яхши камончи иштирокэтяпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик камончи Ербол Тапенов ушбу спорт турида кумуш медални қўлга киритган эди.
Кеча Қозоғистон терма жамоаси Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг анъанавий “Пута” услубида камондан отиш бўйича битта олтин ва иккита бронза медалини қўлга киритди.
Астана шаҳрида 8-13 сентябрь кунлари Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари бўлиб ўтяпти.