Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари: Қозоғистон медаллар сонини 86 тага етказди

ASTANА. Кazinform - V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг бешинчи кунида Қозоғистон спортчилари медаллар сонини 86 тага етказди.

Тақдирлаш маросими
Фото: Мақсат Шағирбаев/ Kazinform

Аниқроқ айтадиган бўлсак, кеча қозоғистонликлар 6 та олтин, 7 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритди. Қозоғистон ҳисобида жами 32 та олтин, 24 та кумуш ва 27 та бронза бор. Шундай қилиб, умумий ҳисобда қозоғистонликлар биринчи ўринда.

Кеча Қирғизистон терма жамоаси бир кунда 6 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритиб, иккинчи ўринни эгаллади. Уларда жами 16 та олтин, 17 та кумуш ва 20 та бронза бор.

Учинчи ўриндаги Ўзбекистон 11 та олтин, 12 та кумуш ва 11 та бронза медалига эга бўлса, тўртинчи ўринни 11 та олтин, 10 та кумуш ва 24 бронза медали билан Россия терма жамоаси эгаллаб турибди. Кучли бешликни 2 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медали билан Туркия терма жамоаси якунлаб турибди.

Бугунги кунга қадар V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида 32 давлат спортчилари тақдирланган.

Сўнгги хабарлар