Буркино-Фасо терма жамоаси футболчиси «Қайсар» жамоасида синовдан ўтмоқда

None
АNTALIYA. Кazinform – Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси Қизилўрданинг «Қайсар» жамоаси томонидан синовдан ўтказилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўтган йили биринчи лигада 2-ўринни эгаллаб, олий лигага қайтган «Қайсар» бугун Туркиянинг Анталия шаҳрида ўзининг иккинчи йиғинини бошлади. Машғулотларга яна уч нафар футболчи қўшилди.

Улардан бири Буркина-Фасо терма жамоасида тўп сураётган Бен Азиз Загредир. Бунгача у Португалиянинг «Гимарайнш», Арманистоннинг «Улисс», Даниянинг «Эсьберг» клубларида тўп сурган. У Қизилўрда вилояти жамоасининг Туркиядаги илк йиғинида иштирок этиб, Ўзбекистон олимпия терма жамоасига қарши ўйинда гол урди.

Шунингдек, синовдан ўтадиган футболчилар орасида ўзбекистонлик Шоҳрух Абдураҳмонов ва молдовалик Владимир Генайтис ҳам бор.

Иккинчи йиғинда «Қайсар» олтита ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирган. Дастлаб 11 январ куни Озарбайжоннинг «Шамахи» клуби, кейин 16 январда Косованинг «Балкани», 18-январда Озарбайжоннинг «Кяпаз», 23 январда Сербиянинг «Раднички» жамоаси билан куч синашади. Улар 25 январ куни Болгариянинг «Локомотив» (София) жамоаси билан, 26 январ куни эса Сербиянинг «Вождавац» жамоаси билан баҳс олиб боради.

Фото: www.facebook.com/Kaysar fc

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар