Бухорода халқаро конгресс бўлиб ўтди

Бухорода халқаро конгресс бўлиб ўтди
Фото: ЎзА

TASHKENT. Kazinform - Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтида Ўрта Осиё ультратовуш хирурглар ассоциацияси (Central Asian Surgeons Ultrasound Society – СASUS 2024) нинг биринчи конгресси ўтказилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги ЎзАга таяниб.

Конгрессда хирургиянинг турли йўналишлари бўйича Марказий Осиёнинг Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон давлатларидан ҳамда Жанубий Корея, Мўғулистон, Туркия ва Россиядан 300 нафарга яқин тажрибали, ёш олимлар қатнашди.

Анжуманда ультратовуш текширув усулларидан замонавий хирургияда кенг фойдаланиш имкониятлари ҳар томонлама таҳлил қилинди. Олимлар ўзаро тажриба алмашди.

Илмий анжуманда Осиё ультратовуш хирурглар ассоциацияси (Asian Surgical Ultrasound Society – ASUS)нинг президенти, профессор Ил Ёнг Парк, Корея ультратовуш хирурглар ассоциацияси президенти Ким Ҳюн Чёл, Марказий Осиё хирурглар ультратовуш хирурглар ассоциацияси (СASUS 2024)нинг президенти Пуревбаатар Бат-Иреедуи, Ўзбекистон ультратовуш хирурглар ассоциацияси (USUS) президенти, профессор Баҳодир Сафоев маърузалар билан иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, бундай илмий анжуманлар соҳа ривожи учун катта тажриба мактаби сифатида муҳим аҳамиятга эга.  

Сўнгги хабарлар