14:47, 31 Август 2023 | GMT +6
Бугун Ўзбекистонда барча ходимлар 1 соат олдин ишдан кетиши мумкин
TASHKENT. Kazinform - Ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади. Бу ҳақда Kazinform Ўзбекистон Адлия вазирлигининг расмий huquqiyaxborot Telegram-каналига таяниб хабар беради.
«Агар ишни қисқартириш имкони бўлмаса (масалан, узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда) ортиқча ишлаганлик учун ходимга қўшимча дам олиш вақти берилади ёки ўша вақт учун 2 ҳисса ҳақ тўланади», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, эртага Ўзбекистонда Мустақиллик куни нишонланади.