Бугун Туркистон ва Алмати вилоятларининг тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади

ASTANA. Kazinforn – «Қазгидромет» РДК 5 феврал куни Қозоғистон ҳудудларида содир бўладиган хавфли метеорологик ҳодисалар бўйича прогноз консультациясини эълон қилди, дея хабар беради Кazinform.

Бугун Туркистон ва Алмати вилоятларининг тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади

«Республикамизнинг аксарият қисми ҳали ҳам циклон ва у билан боғлиқ бўлган атмосфера фронтал қисмлари таъсирида, бунинг натижасида беқарор об-ҳаво сақланиб қолади. Жанубда ёғингарчилик, баъзан кучли ёмғир (қор), кучли шамол, муз, туман тушиши кутилмоқда», - дейилади синоптиклар хабарида.

Туркистон вилоятининг тоғли ҳудудларида, кундузи Алмати вилоятининг тоғли ҳудудларида кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда.