Бугун тўлин Ойнинг Ерга яқинлашганини кўриш мумкин

МOSKVA. ТАSS-Кazinform – Бугун, 13 июл куни одамлар тўлин Ой Ерга энг яқин бўлган пайтни кузатиши мумкин бўлади, дея хабар беради Кazinform ТАSSга таяниб.
None
None

Москва планетарийси матбуот хизмати хабарига кўра, 13 июл куни Ой ўз орбитасининг Ерга энг яқин нуқтасида бўлади. Сайёра ва сунъий йўлдош ўртасидаги масофа 357 263 км бўлади, Ой эса 9,5 соатдан кейин тўлади.

«13 июл куни тўлин Ой уфқ остида 21:00 дан кейин пайдо бўлади ва ярим тунда жанубий уфқдан энг юқори баландликка кўтарилади. Бутун тун қуёш чиққунга қадар Ой порлаб туради», — дея маълум қилган ТАSS агентлигига планетарийдан.

Агар осмон очиқ бўлса, икки сайёра Сатурн ва Юпитер билан бирга тўлин Ойни кўриш мумкин.


Сўнгги хабарлар