Бугун Оқ Олимпиаданинг дастлабки саралаш босқичлари бошланади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Бугун, 2 феврал куни Пекинда Оқ Олимпиаданинг биринчи саралаш босқичлари бошланади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Олимпиаданинг расмий очилиш маросими 4 февралга белгиланган. Аммо бугун кёрлинг, шайбали хоккей, фристайл каби спорт турлари бўйича дастлабки саралаш мусобақалари бошланади.

3 феврал куни эса қозоғистонлик фристайлчилар беллашади. Эслатиб ўтамиз, Олимпиадада қозоғистонлик Юлия Галишева, Аяулим Амренова, Олеся Граур, Анастасия Городко, Дмитрий Рейхерд ва Павел Колмаков фристайл-могул бўйича йўлланмани қўлга киритган эди.

Эслатиб ўтамиз, ХХIV қишки Олимпия ўйинларида Қозоғистон терма жамоасидан жами 34 нафар спортчи иштирок этиб, улар 87 та йўлланмани қўлга киритишган.

Тўрт йиллик турнирнинг тантанали очилиш маросими 4 феврал куни Нур-Султан вақти билан соат 17:55да бошланади.

Бу йил биринчи марта Олимпиаданинг очилиш маросимида давлат байроғини бир эмас, икки нафар спортчи кўтариб чиқади.

Улардан бири шорт-трек бўйича Қозоғистон терма жамоаси етакчиси Абзал Ажиғалиев, иккинчиси конькида учувчи Екатерина Аидова. Ҳар икки спортчи ҳам терма жамоада тажрибали, совринли ўринлар учун курашиш имконияти юқори.

Муаллиф: Кунсултан Отарбай


Сўнгги хабарлар