07:07, 02 Февраль 2023 | GMT +5
Бугун Қозоғистоннинг жануби-шарқида шамол кучайиши, жануби-ғарбида яхвонлик ҳосил бўлиши мумкин — Қазгидромет
ASTANА. Кazinform – Қазгидромет 2 феврал куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар беради Кazinform.
Компания прогнозига кўра, 2 феврал куни Қозоғистоннинг шимолий ва шарқий ярми антициклон чизиғи таъсирида бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Республиканинг жануби ва жануби-шарқига жанубий циклон таъсир кўрсатади, бу ёғингарчилик, баъзан кучли ёғингарчиликка (ёмғир, қор) сабаб бўлади. Республика бўйлаб туман тушади, республиканинг жануби ва жануби-шарқида шамол кучаяди, жануби ва жануби-ғарбида яхвонлик ҳосил бўлиши мумкин.
Туркистон вилоятининг жанубида, тоғли ҳудудларда, Қизилўрда вилоятининг жануби-шарқида, Жамбил вилоятининг тоғли ҳудудларида кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, кундузи Олмаота вилоятининг тоғли ҳудудларида кучли қор ёғади.