Бугун Қозоғистоннинг шарқида кечаси 3 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда
ASTANA. Kazinform – 4 сентябрда Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда, шарқий ҳудудларда эса кечаси 2-3 даражагача совуқ тушиши мумкин, деб хабар беради «Қазгидромет» РДК.
Синоптикларнинг маълум қилишича, кенг қамровли антициклон таъсирида мамлакат ҳудудининг аксарият қисмида ёғингарчилик кузатилмайди. Фақат республика жануби ва жануби-шарқида атмосфера фронтларининг ўтиши муносабати билан момақалдироқ бўлиб, ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Республика бўйича кучли шамол эсади. Мамлакатнинг ғарби, жануби-ғарби ва жанубида чанг бўрони кутилмоқда. Шимолий, шарқий ва жануби-шарқий ҳудудларда кечаси ва эрталаб туман тушади.
“Шарқий Қозоғистон вилоятининг тоғли ҳудудларида ва Абай вилоятининг шарқида кечаси 2-3 даража совуқ тушиши кутилмоқда”, – дейилади «Қазгидромет» хабарида.