Қозоғистоннинг бир қатор ҳудудлари учун об-ҳаво ҳақида огоҳлантиришлар эълон қилинди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг бир қатор ҳудудларида ноқулай об-ҳаво кутилмоқда.
Манғистау, Атирау, Ақтўбе, Қизилўрда, Туркистон, Алмати вилоятларида, шунингдек, Жамбил ва Жетису вилоятларининг тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилади.
Қизилўрда вилоятининг шимолида, Туркистон вилоятининг шимоли-ғарбида ва Қаратау тоғларида, Улитау вилоятининг жануби-ғарбида, Ақтўбе вилоятининг кўп қисмида, Атирау вилоятининг шарқида ва марказида шамол тезлиги секундига 21-24 метргача кўтарилиши мумкин.
Эрталаб Манғистау ва Шарқий Қозоғистон вилоятларида туман тушиши мумкин.