Бугун Қозоғистоннинг айрим ҳудудларда 7 даражагача совуқ бўлади

ASTANA. Kazinform – «Қазгидромет» РДК синоптиклари 3 май, чоршанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform.

Бугун Қозоғистоннинг айрим ҳудудларда 7 даражагача совуқ бўлади

Кенг кўламли антициклон таъсири туфайли Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади.

Бироқ жанубий циклон ва унга ҳамроҳ бўлган жабҳалар муносабати билан республиканинг ғарбий ва жануби-ғарбий қисмида ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиб, дўл ёғиши мумкин.

Баъзан кучли ёмғир ёғади, мамлакатнинг жануби-шарқида ва шарқида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Республика бўйлаб шамол кучаяди, жануб, жануби-шарқ ва ғарбда чанг бўрони эсади, шимол, шимоли-шарқда туман тушиши мумкин.

Кечаси Алмати ва Жетису вилоятларининг тоғли ҳудудларида, Қостанай вилоятининг шимоли ва жануби-шарқида, Улитау вилояти шарқида, Жамбил вилоятининг тоғли ҳудудларида 1-7 даража совуқ бўлади.