06:58, 22 Февраль 2023 | GMT +6
Бугун Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида қор ва ёмғир ёғади – Қазгидромет
ASTANA. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 22 февраль куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар бермоқда Kazinform.
Атлантика циклони оқими ва у билан боғлиқ атмосфера оқимларининг таъсири туфайли Қозоғистон Республикасининг аксарият ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради – қор ва ёмғир ёғади.
Йўллар муз бўлади, туман тушади, шамол кучаяди, мамлакат шимолида қор бўрони бўлади.