Бугун Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғади

ASTANA. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 27 июнда кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform.
None

Қозоғистон Республикасининг бутун ҳудуди атмосферанинг фронтал қисмлари таъсирида бўлганлиги сабабли ёмғир ёғиши мумкин. Мамлакат шимолида кечаси ва эрталаб момақалдироқ бўлиб, шимоли-ғарбда кучли ёмғир ёғиши мумкин.

Фақат республиканинг ғарбий ва жанубида ёмғир ёғмайди, аксарият ҳудудларида эса шамол кучаяди, шимол, шимоли-ғарб ва марказда дўл ёғади, бўрон бўлади.

Туркистон, Манғистау, Жамбил вилоятларининг аксарият қисмида, Қизилўрда вилоятининг ғарби ва шарқида, Ақтўбе, Қарағанди, Улитау вилоятларининг жанубида, Атирау вилоятининг жануби ва шарқида, Қостанай вилояти жанубида кучли ёнғин хавфи кутилади.

Жетису вилоятининг катта қисмида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг жануби-шарқида, Қизилўрда вилояти марказида юқори ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.

Сўнгги хабарлар