Бугун Қозоғистоннинг аксарият қисмида кузги рутубатли ҳаво сақланиб туради

ASTANА. Кazinform – «Қазгидромет» синоптиклари 7 сентябрь, пайшанба кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
None

Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида атмосфера жабҳаларининг таъсири туфайли ҳаво беқарорлигича қолмоқда, ёмғир ёғиб, чақмоқ чақади.

Фақат мамлакат марказида ёмғир ёғмайди.

Республика бўйлаб кучли шамол эсади, республика жануби-шарқининг тоғли ҳудудларида дўл ёғади.

Қозоғистон Республикасининг шимоли-ғарби, шимоли ва марказида туман тушади.

Жамбил, Қизилўрда вилоятлари шимоли-ғарбида, Атирау вилояти шимоли-шарқида, Ақтўбе вилояти ғарбида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг жануби ва шарқида кучли ёнғин хавфи сақланиб туради.

Манғистау вилоятида, Ғарбий Қозоғистон вилояти марказида, шимоли-шарқида, Қарағанди вилоятининг жанубида ёнғин хавфи юқори.

Қарағанди вилояти шарқида, Шимолий Қозоғистон вилояти жанубида, Қостанай вилояти шарқида, Павлодар вилояти жануби ва шарқида, Ақмола вилояти ғарби, жануби ва шарқида, Абай вилояти ғари ва жанубида тупроқ юзасида 1-3 даража совуқ бўлади.

Сўнгги хабарлар