Бугун Қозоғистоннинг 13 та ҳудудида 43 даражагача иссиқ кузатилади

ASTANА. Кazinform – «Қазгидромет» РДК 24 ь куни мамлакат ҳудудларида содир бўладиган хавфли метеорологик ҳодисаларни прогноз қилди, дея хабар беради Каzinform.

Бугун Қозоғистоннинг 13 та ҳудудида 43 даражагача иссиқ кузатилади

Атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши муносабати билан республиканинг аксарият ҳудудларида беқарор об-ҳаво ҳукм суради, ғарбда момақалдироқ, кучли ёмғир ёғади. Фақат мамлакат жануби, шарқи ва марказида ёмғирсиз об-ҳаво кузатилади. Республика бўйлаб шамол кучайиши мумкин, кечаси ва эрталаб шимолда туман тушади.

«Кундузи Жамбил, Манғистау, Атирау, Қизилўрда, Туркистон, Алмати, Қарағанди, Жетису, Абай вилоятларида, Ақтўбе, Шарқий Қозоғистон вилоятлари жанубида 35-43° иссиқ бўлади.

Кундузи Алмати вилоятининг шимоли ва марказида ҳаво жуда иссиқ бўлиб, 42°C га етади.

Алмати, Туркистон, Жамбил, Шарқий Қозоғистон, Қарағанди, Улитау, Жетису, Абай вилоятларида, Қизилўрда вилояти маркази ва шарқида, Павлодар вилоятининг жанубида, Ақтўбе вилоятининг жануби-шарқида, Манғистау вилояти ғарбида, Атирау вилояти ғарби ва шимолида ёнғин хавфи жуда юқори», — деб ёзади синоптиклар.

Шимолий Қозоғистон вилоятида, Қостанай вилоятининг жанубида, Ақмола вилоятининг жануби, шимоли ва шарқида юқори ёнғин хавфи сақланиб туради.