Бугун Қозоғистонда Миннатдорчилик куни нишонланмоқда

2016 йил 14 январдан бошлаб мамлакатда 1 март Миннатдорчилик куни деб эълон қилинган. Шу куни мамлакатда Қозоғистон халқи Ассамблеяси ташкил этилди.
Миннатдорчилик байрами тинчлик ва дўстликка, аҳиллик ва ҳамжиҳатликка чорловчи байрамдир. Бундай кенг қамровли ҳурмат юртимиздаги турли миллат вакиллари ўртасидаги ахлоқий муносабатларнинг маънавий мезони, халқимиз учун яхши анъанага айланди.
Умуман, бу кун оғир дамларда қувончу қайғусини баҳам кўрган, бошпана берган қозоқ халқига бошқа миллат вакиллари миннатдорчилик билдирадиган кундир. Ваҳоланки, жаҳонда коронавирус пандемияси ҳукм сураётган сўнгги 2 йил давомида кечаю кундуз тик туриб, беморларни қабул қилган мамлакат тиббиёт ходимларидан миннатдор бўлишимиз керак. Зеро, коронавирус тарқалишининг биринчи дақиқасиданоқ шифокорлар пандемияга қарши курашда олдинги сафда туришган. Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ҳам уларнинг фидокорона меҳнатини юқори баҳолади.
«Бугун бутун мамлакат шифокор ва тиббиёт ходимларининг матонатига қойил қолди. Улар одамлар ҳаётини асрайдиган бугунги кун қаҳрамонларидир», - деди Қозоғистон Президенти.
Давлат тиббиёт ходимларини ҳам қўллаб-қувватламоқда. У эпидемияга қарши курашда иштирок этган тиббиёт ходимларининг маошларини оширди. Уларнинг маошлари ошиб бораверади.
Пандемияга қарши курашда ушбу соҳадаги олим ва тадқиқотчилар ҳам иштирок этмоқда. Биохавфсизлик илмий-тадқиқот институти олимлари туфайли Қозоғистон CОVID-19 га қарши ўз вактсинасини ишлаб чиққан кам сонли давлатлардан биридир. Ҳозирда мамлакат олимлари томонидан ишлаб чиқилган QazVac вакцинасидан эмлаш ва қайта эмлашда фойдаланилмоқда, бу эса аҳолининг вирусга қарши иммунитетини оширишга хизмат қилмоқда. Ушбу вакцинани яратган олимлар Давлат мукофотига сазовор бўлди.
Пандемия даврида ҳарбийлар ҳам, полиция ҳам қаттиқ меҳнат қилди. Уларнинг меҳнати беқиёс.
Шунингдек, эпидемия келажак авлод тарбияси миллат келажаги эканлигини, авлод келажаги устозга боғлиқлигини тушунтирди. Бундай оғир дамларда ўқитувчилар замонавий технологияларга тезда мослашиб, ўз шогирдларига онлайн тарзда дарс беришни ўргандилар. «Олис масофадан, кўз очиб юмгунча, лаҳзали хабар алмашиш» технологияси туфайли авлодлар қалбига зиё сочди. Қийинчиликларга берилмади. Ёш авлодга таълим бериш йўлида ўз ишини муносиб адо эта олди.
Шундай экан, 1 март куни барча ўқитувчиларга раҳмат айтиш ортиқча бўлмайди.
Муаллиф: Марлан Жиембай