10:51, 28 Май 2024 | GMT +5
Бугун Қозоғистонда доллар ва рублнинг курси қандай
ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 439-444 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 442,1 тенге, сотиб олиш нархи – 443,7 тенге. Астанада сотиш курси – 439 тенге, сотиб олиш курси – 444 тенге.
Миллий банкнинг 28 майдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 442,84 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 5,00 тенге.
Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 4,91 – 4,99 тенге атрофида сотилмоқда.
Астанада қўшни давлат валютаси 4,89 - 5,02 тенгедан сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 27 майдаги кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,59 тенгега пасайиб, 442,55 тенгени ташкил этган.