09:26, 23 Апрель 2024 | GMT +5
Бугун Қозоғистонда доллар ва рублнинг курси қандай
ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 444-449 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform.

Миллий банкнинг 23 апрелдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 445,66 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 4,78 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанада валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 444 тенге, сотиб олиш нархи – 449 тенге.
Алматида сотиш курси – 446,5 тенге, сотиб олиш курси – 448,3 тенге.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 4,73-4,79 тенге орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 22 апрелдаги кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,78 тенгега пасайиб, 445,66 тенгени ташкил этган.