09:55, 19 Март 2024 | GMT +5
Бугун Қозоғистонда доллар нархи қанча
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 448-453 тенгега сотилмоқда.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 449,1 – 451,3 тенгега сотилмоқда.
Астанада доллар курси 448-453 тенге орасида ўзгариб туради.
Миллий банкнинг 19 мартдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 449,30 тенге.
Россия рублининг ўртача курси 4,89 тенгени ташкил қилди.
Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 4,81 – 4,87 тенге атрофида сотилмоқда.
Астанада қўшни давлат валютаси 4,75 – 4,9 тенгедан сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова