Бугун Қозоғистонда 43 даражагача иссиқ бўлади

None
ASTANА. Кazinform – «Қазгидромет» РДК синоптиклари 28 июль, жума куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди, деб хабар беради Kazinform.

Атмосфера фронтлари таъсирида республиканинг аксарият ҳудудларида беқарор об-ҳаво сақланиб туради, ёмғир, чақмоқ, дўл, бўрон бўлиши мумкин.

Фақат жануб ва ғарбда ёғингарчилик бўлмайди, ҳаво очиқ бўлади.

Республика бўйлаб шамол кучаяди, кечаси шимол ва шимоли-ғарбда туман тушади.

Кундузи Алмати, Жамбил, Туркистон, Ғарбий Қозоғистон, Атирау, Манғистау, Ақтўбе, Жетису, Улитау вилоятларида, Қўстанай вилояти жанубида 35-38° иссиқ бўлади.

Кундузи Манғистау, Атирау, Ақтўбе, Ғарбий Қозоғистон вилоятларида ҳаво ҳаддан ташқари иссиқ бўлиб, 42—43° гача етади.

Ғарбий Қозоғистон, Манғистау, Шимолий Қозоғистон, Ақмола вилоятлари, Атирау вилояти шимолида ёнғин хавфи юқори.

Алмати, Туркистон, Жамбил, Шарқий Қозоғистон, Қарағанди, Ақтўбе, Улитау, Жетису, Абай вилоятларида, Қизилўрда вилояти маркази ва шарқида, Павлодар вилоятининг жануби ва ғарбида, Қостанай вилоятининг жанубида, Атирау вилоятининг ғакрби, шарқи, жанубида, Ақмола вилоятининг жануби ва ғарбида ёнғин хавфи юқори.

Сўнгги хабарлар