07:06, 20 Апрель 2023 | GMT +6
Бугун Қозоғистон жанубида совуқ бўлиши кутилмоқда
ASTANA. Kazinform – 20 апрель куни Қозоғистон ҳудудининг катта қисми кучли антициклон таъсирида бўлади, ёмғирсиз об-ҳаво кузатилади, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.
Ёғингарчилик (ёмғир, қор) фақат ғарбда, шимоли-ғарбда ва республиканинг шарқий қисмида кутилади. Республиканинг ғарбий, жануби, шарқида шамол кучайиши, Қозоғистон Республикасининг аксарият ҳудудларида туман, жанубий, жануби-ғарбда – чанг бўрони, кундузи шимоли-ғарбда – момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.
Кечаси Жетису вилоятининг аксарият қисмида 2-7 даража совуқ, Жамбил вилоятининг тоғли ҳудудларида, Туркистон вилоятининг шимол ва тоғли ҳудудларида 1-3 даражагача совуқ, Алмати вилоятининг шимол ва ғарбий ҳудудларда, Қизилўрда вилоятининг шимолида 2-3 даражагача совуқ бўлиши кутилади.