Бугун Қозоғистон Президенти амалий ташриф билан Россияга боради

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 10-11 феврал кунлари амалий ташриф билан Россия Федерациясида бўлади, дея хабар беради Кazinform.

Аввал хабар қилинганидек, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Владимир Путиннинг таклифига биноан Россия Федерациясига амалий ташриф билан боради.

10 феврал куни Қасим-Жомарт Токаев Москвада Владимир Путин билан музокаралар ўтказади. Учрашувда Давлат раҳбарлари Қозоғистон ва Россия ўртасидаги кўп томонлама стратегик шерикликни ривожлантириш истиқболларини кўриб чиқадилар.

Давлат раҳбари 11 феврал куни Қозон шаҳрида Татаристон Президенти Рустам Минниханов билан учрашади ва мамлакатнинг қатор йирик саноат корхоналарига ташриф буюради.


Сўнгги хабарлар
telegram