Бугун Қозоғистон кутубхоналарида "Кутубхона кечаси" акцияси бўлиб ўтади
ASTANА. Кazinform – Бугун мамлакат кутубхоналарида Миллий китоб куни муносабати билан ташкил этилган Китоб ҳафталиги доирасида "Кутубхона кечаси" акцияси бўлиб ўтади.
Китоб ҳафталигининг бешинчи кунида кутубхоналар квест ўйинлари, верниссажлар, интеллектуал танловлар, ижодий учрашувлар, шеърият кечалари ва турли интерактив дастурларни ташкил қилади.
– Ушбу ташаббус кутубхоналарни нафақат таълим муассасалари сифатида, балки замонавий маданий ва когнитив макон сифатида ҳам ривожлантиришга қаратилган. Акция доирасида китобхонлар учун янги форматдаги тадбирлар таклиф этилади ва китоб ўқишга қизиқишнинг ортиши кутилмоқда, — дейилади хабарда.
Ҳудудларда ҳам турли форматдаги тадбирлар ўтказилади. Алматида "Айқас"(Жанг) интеллектуал ўйини, Астанада эса "Кутубхонада тунги vibe" дастури ташкил этилади. Ғарбий Қозоғистон вилоятида болалар ва ўсмирлар учун махсус дастур таклиф этилади.
Жамбил вилоятида "Тунги китоблар дунёсига саёҳат" деб номланган маърифий тадбир, Туркистон вилоятида эса шоира Асилзат Аристанбек ва бастакор Жанар Болатбекова иштирокида шеърият кечаси ўтказилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда Миллий китоб куни 23 апрелда нишонланади.