Қозоғистоннинг бир қатор ҳудудларида момақалдироқ ва кучли шамол бўлиши кутилмоқда
ASTANA. Kazinform — Қозоғистоннинг бир қатор ҳудудларида момақалдироқ, ёмғир, дўл ва кучли шамол бўлиши кутилмоқда.
Ёмғир, момақалдироқ, дўл ва кучли шамоллар Ақмола, Шимолий Қозоғистон, Қостанай, Павлодар, Қарағанди, Улитау, Шарқий Қозоғистон, Абай, Алмати, Жетису, Жамбил, Туркистон ва Қизилўрда вилоятларида бўлиши кутилмоқда.
23–28 м/с гача тезликда кучли шамоллар Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Абай, Жамбил, Туркистон, Жетису, Алмати, Шарқий Қозоғистон ва Ақмола вилоятларида бўлиши кутилмоқда.