Бугун футбол бўйича Европа ва Конференциялар лигаларида чорак финал баҳслари бошланади

ASTANА. Кazinform - Бугун Европа ва Конференциялар лигаларида чорак финал дастлабки ўйинлари бўлиб ўтади.

Футбол
Фото: pexels.com

Мухлислар Европа лигаси доирасидаги “Ливерпуль” (Англия) – “Аталанта” (Италия) учрашувини интиқлик билан кутишмоқда.

Ўйин Астана вақти билан 23:50да бошланади ва «Qazsport» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Шунингдек, ушбу турнирда “Бенфика” (Португалия) ва “Марсель” (Франция), “Милан” (Италия) ва “Рома” (Италия), “Байер” (Германия) ва «Вест Хэм Юнайтед» (Англия) жамоалари тўқнаш келишади.

Конференциялар лигасида «Виктория Пльзень» (Чехия) ва “Фиорентина” (Италия), “Олимпиакос Пирей” (Греция) ва “Фенербахче” (Туркия), “Астон Вилла” (Англия) ва “Лилль” (Франция) , “Брюгге” (Бельгия) ва ПАОК (Греция) жамоалари куч синашади.

Жавоб учрашувлари 18 апрелга белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича Чемпионлар лигаси чорак финали ўйинлари бўлиб ўтди.

Биринчи ўйинда “Реал Мадрид” (Испания) ва “Манчестер Сити” (Англия) 3:3, “Арсенал” (Англия) ва “Бавария” (Германия) 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Иккинчи ўйин кунида “Барселона” (Испания) “Пари Сен-Жермен”ни (Франция) 3:2, “Атлетико” (Испания) Дортмунднинг “Боруссия”сини (Германия) 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Сўнгги хабарлар